«Афросиёб» поезди ҳаракатлари жадвалига қўшимча рейслар киритилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

2015 йилнинг 12 июлидан бошлаб «Афросиёб» тезюрар поезди шанба ва якшанбада кунига икки мартадан қатнайди.

Поездлар Тошкентдан соат 07:00 ва 08:00 да, Самарқанддан эса 17:00 ва 18:00 да йўлга чиқади. Сафар 2 соат 8 дақиқани ташкил этади.