Андрей Аршавин ўз фаолиятини “Кубань”да давом эттирадиган бўлди

Спорт 13 Июль 2015 1171

Россия терма жамоаси ва Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоасининг собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин Краснодарнинг “Кубань” жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда “Кубань” бош директори Валерий Стаценко маълум қилди.

“Кубань” матбуот котиби жамоанинг янги футболчиси аъло даражадаги жисмоний тайёргарликда эканини айтди.

34 ёшли футболчи билан шартнома бир йилга тузилди.

Маълумот учун, Андрей Аршавин 2000-2008 йиллар, 2012-2015 йиллар давомида “Зенит” сафида тўп суриб, 283 та ўйин ўтказган ҳамда 57 та гол муаллифига айланган. Уч карра Россия чемпиони (2007, 2012, 2015), Россия суперкубоги (2008), Россия Премьер-лигаси Кубоги (2003), УЕФА Кубоги (2008), УЕФА Суперкубоги (2008), Россия терма жамоаси сафида 2008 йилги Европа чемпионати бронза медали соҳиби ҳисобланади.

Аршавин 2009-2013 йиллар мобайнида Лондоннинг “Арсенал” клуби таркибида тўп сурган ҳамда 103 та ўйинда рақиблар дарвозасига 23 та тўп киритган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20740 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49684 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3686 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4097 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2342 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3530 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3619 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 5267 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4690 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар