АҚШда асли ўзбекистонлик террорчи устидан суд бошланди

Жаҳон 13 Июль 2015 5297

13 июль куни АҚШда террорчиликда айбланаётган, асли ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбоновнинг суди бошланди.
32 ёшли Қурбонов 2008 йили АҚШда ўзбекистонлик қочқин сифатида рўйхатга олинган эди. У 2013 йилнинг 16 майида Бойс шаҳрида қўлга олинди. У одамларга портловчи ускуналар ясаш ва уларни транспорт воситаси ичида ишга туширишни ўргатганликда айбланмоқда.
АҚШ адлия вазирлиги маълумотларига қараганда, Қурбонов “Ўзбекистон ислом ҳаракати”га алоқадордир.

Кўпроқ янгиликлар