Мадриднинг "Атлетико" жамоаси бельгиялик ёш ярим ҳимоячи Янник Феррейра Каррасконинг трансферини эълон қилди. Бу ҳақда жамоанинг твиттерида маълум қилинди.

"Мен Симеоне билан ишлайман. У дунёдаги энг кучли мутахассислардан бири", дейди футболчининг ўзи.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар 21 ёшли бу футболчини "Монако" жамоасидан 20 млн евро эвазига харид қилди ва у билан 5 йиллик шартнома имзолаганди.

Маълумот учун, Карраско ўтган мавсумда "Монако" билан Франция чемпионатининг 36 ўйинида майдонга тушиб, 6та гол урган ва 10та голли пас амалга оширган.