"Барселона" жамоаси президенти "Барселона Б" жамоасининг сегундадан тушиб кетиши бўйича изоҳ бериб ўтди.

"Ўйлашимча, "Барселона Б" жамоасининг учинчи дивизионга тушиб кетгани, мавсумдаги режаларимизнинг бир қисми бажарилмаганини кўрсатади. Биз бу борада қаердадир хатога йўл қўйдик. Баъзида биз бу жамоанинг энг яхши ўйинчиларини асосий жамоага жуда эрта жалб қиламиз.

Лекин, энг асосийси Ла Масияда ёш футболчилар таълим олишда давом этишади", дейди Бартомеу.