БМТ: Ироқда 2014 йил бошидан бери 15 минг нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Жаҳон 13 Июль 2015 1296

2014 йилнинг бошидан жорий йилнинг апрель ойи охиригача Ироқда 15 мингга яқин тинч аҳоли ўлдирилган.

Бу маълумотлар БМТнинг Боғдоддаги ваколатхонасининг махсус ҳисоботида берилди.

БМТ ваколатхонасининг маълумотларига кўра, ушбу давр ичида БМТ томонидан Ироқнинг тинч аҳолиси орасида камида 44 минг 136 киши жабр кўргани, улардан 14 минг 947 нафари ўлдирилгани ва 29 минг 189 нафари яралангани қайд этилган.

БМТ ваколатхонасининг изоҳлашича, бунда “расман тасдиқланган ўлимлар ва жароҳатлар сони ҳисобга олинган”. Аслида эса қурбонларнинг ҳақиқий сони ҳисоботда келтирилган рақамлардан анча кўпроқни ташкил қилади, деб таъкидланмоқда ваколатхонада.

Шунингдек, бу ҳисоботда “Ироқ армиясининг минглаб ҳалок бўлган ҳарбийлари ва Ироқ ҳукумати қўшинлари билан жангларда ҳалок бўлган ИШИД тарафдорларининг миқдори” ҳам ҳисобга олинмаган, чунки тўқнашувларнинг икки томони ҳам ўз йўқотишлари ҳақида ҳеч қандай расмий маълумотлар бермайди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар