Эдуардо Варгас 11 млн евро эвазига "Ал-Айн"га трансфер қилинади

Спорт 13 Июль 2015 1060

"Наполи" жамоасининг чилилик ҳужумчиси Эдуардо Варгас ўз фаолиятини БАА чемпионатида давом эттириши хабар қилинди.

Ўтган мавсумни Англиянинг "КПР" жамоасида ижара асосида ўтказган ушбу 25 ёшли ҳужумчининг трансфери учун БААнинг "Ал-Айн" жамоаси 11 млн евро таклиф қилган.

Chilevision нашри хабарида айтилишича, араблар футболчининг ўзига 3,5 млн евродан иборат йиллик маош тайинлашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Чилида ўтказилган Копа Америка мусобақасида Варгас ўзини яхши томондан кўрсатди ва 4 гол билан турнир тўпурарларидан бири сифатида тақдирланди.

Бироз олдинроқ, ушбу ҳужумчига Лондоннинг "Арсенал" ва Москванинг ЦСКА жамоалари томонидан қизиқиш билдирилган, аммо "Наполи" бу таклифларни қабул қилмаган.

Маълумот учун, Варгас ўтган мавсумда "КПР" сафида 21 ўйинда иштирок этиб, 3та гол урган ҳамда 2та голли пас амалга оширган.

Кўпроқ янгиликлар