Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон ядровий дастури доирасида мамлакатнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни имзолади ва Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда атом энергияси ташкилотига (МАГАТЭ) топширди. Бу ҳақда Tasnim News Agency маълум қилмоқда.

Қонун лойиҳаси Эрон парламенти томонидан 23 июнь куни маъқулланган ҳамда унга 244 нафар парламент аъзосидан 213 нафари овоз берган.

Қонун матнида Эрон халқаро воситачилар олтилиги билан келишилган шартларни агар мамлакатга нисбатан киритилган санкциялар ўша куниёқ олинадиган бўлса қабул қилиши айтилган.

Бундан ташқари, қонун матнида чекловлар тинчлик йўлидаги ядровий технологияларга нисбатан амал қилмаслиги ҳам айтиб ўтилган.

Аввалроқ Эрон ва халқаро воситачилар олтилиги Эрон ядровий дастури бўйича аксарият техник саволлар ва иловалар бўйича келишувга эришганлари маълум бўлганди.