Филиппин жанубида мактаб ўқувчилари бўлган мингдан ортиқ болалар конфетдан заҳарланишган. Бу ҳақда маҳаллий амалдорларга асосланиб, The Huffington Post хабар тарқатган.

ОАВларда ёзилишича, Суриго дель-Сур вилоятидаги шифохонага камида 1080 нафар мактаб ўқувчиси ташналик, бош айланиши, қорин оғриғи ва қайд қилишдан азият чекаётганини маълум қилган.

Қайд этилишича, бу болалар дарслар оралиғидаги танаффус вақтида мактаб ҳудудида сотилаётган манго мазали конфетлар сотиб олишган ва истеъмол қилишган.

Бу борада текширувлар натижасида ширинлик ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланган 7 киши ҳибсга олинган. Ҳозирча уларга нисбатан айбловлар қўйилмаган. Конфет намуналари экспертизадан ўтказиш учун юборилган ва таҳлил натижалари кутилмоқда.