ЖЧ-2018 ўйинлари ўтказиладиган Сочидаги "Фишт" стадиони реконструкцияси 2016 йилнинг ёзида тугалланади

Спорт 13 Июль 2015 2608

2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган Сочидаги "Фишт" номли ўйингоҳнинг таъмирлаш ишлари 2016 йилнинг 30 июнь санасида тугалланади. Бу ҳақда Россия қурилиш, архитектура ва йўл хўжалиги вазири Валерий Жуковга асосланиб, "Интерфакс" хабар берди.

"Жараённинг биринчи босқичидаги ишлар якунланган. Бир ойдан кейин стадион атрофида янги манзара пайдо бўлади. Иккинчи босқичда реконструкция ишлари амалга оширилади. Ўйингоҳда 40 минг томошабин сиғими учун шароит яратилади. Барча шароитлар ФИФА талабидагидек бўлади", дейди Жуков.

Унинг маълум қилишича, мутахассислар экспертизаси аллақачон тайёр бўлган. Шу ойнинг охиригача лойиҳанинг тўлиқ экспертизаси олинади.

Маълумот учун, ушбу стадионни ЖЧ-2018 ўйинлари учун тайёрлаш ишига 3,5 млрд доллар йўналтирилган бўлиб, шундан 700 млн долларлик қисми қайта монтажлаш ишлари учун ажратилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар