Киев Россияда 160 га яқин украиналик қўлга олингани маълум қилди

Жаҳон 13 Июль 2015 2897

Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Алена Вашенко Беларусдан Россияга ўтган 160 га яқин украиналик қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс-Украина” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“2015 йил 12 июлда телефон орқали Украинанинг Санкт-Петербургдаги бош консуллигига 11 июлда Беларусь-Россия чегарасини автомобилларда кесиб ўтаётган Украина фуқаролари Россия Федерал хавфсизлик хизмати чегара хизмати томонидан ушлангани ва Псков вилоятининг Невель шаҳрида ушлаб турилганлари ҳақида маълумот келиб тушди”, деб айтмоқда Ващенко.

Вашенконинг айтишича, украиналикларнинг паспортлари олиб қўйилган ва уларга ҳаракатланиш тақиқланган.

“Россия Федерал хавфсизлик хизмати чегара хизмати бошқармаси раҳбари бу хатти-ҳаракатларни учинчи давлат фуқаролари Россиянинг Беларусь билан чегарасини кесиб ўтишга ҳақлари йўқлиги билан тушунтирган. Украина фуқаролари чегарани халқаро ўтказиш пунктларида кесиб ўтишлари мумкин”, деб айтилмоқда ОАВларда.

Қайд этилишича, 13 июлда Невелда эрталабки пайт 60 нафар украиналик ушлаб турилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар