Максим Шацких Винники шаҳрининг ҳаваскор жамоаси ҳисобланган “Рух” клуби сафига ўтди.

У янги жамоаси билан 2015 йилнинг охиригача шартнома тузган.

Аввалроқ, Шацких тўп сураётган “Говерла” клуби иқтисодий инқирозлар кўчасига кириб қолгани хабар қилинаётганди.

“Рух” клубига келиб, бу ердаги шароитлар билан танишдим. Клуб президенти футболни яхши кўришини биламан. Бу нарса жамоадаги шарт-шароитлардан ҳам билиниб турибди. Менга айтишларича, бу ерда яшаш учун ҳам ҳамма қулайликлар боракан. Эндиликда фақат футболдан роҳат олиб тўп суриш қолди холос”, - дейди Шацких.