"Манчестер Юнайтед" жамоаси "Саутгемптон"дан франциялик ярим ҳимоячи Морган Шнайдерлиннинг трансфер қилинганини расман эълон қилди.

Ушбу 25 ёшли футболчи 24 млн фунт эвазига харид қилинган ва у билан 4 йиллик шартнома имзоланган.

"Менга "Манчестер Юнайтед" жамоасидан қизиқиш мавжудлигини билганимда бу таклифга ўйланиб ўтирмасдан розилик билдирдим", дейди Шнайдерлин.

Маълумот учун, ушбу футболчи таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилишига қарамасдан, ўтган мавсумда "Саутгемптон" сафида 26 ўйинда 4та гол уриб, 2та голли пас муаллифига айланган.