МДУнинг Тошкент филиалида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон 13 Июль 2015 6006

Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг Тошкентдаги филиалида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
Шаҳарда ҳавонинг қизиб кетганлиги боис имтиҳон топширувчиларга қулайликлар яратиш мақсадидад имтиҳон олинадиган хоналарда кондиционерлар ишга туширилган, қўшимча вентиляторлар ўрнатилган, ҳамширалар навбатчилиги ташкил қилинган.
Жорий йилда филиалга 480 абитуриент ҳужжат топширди. Психология ва амалий математика факультетларига 40тадан талаба қабул қилинади.
Бугунги кунда олийгоҳда 300 нафар талаба таҳсил кўрмоқда. 2006 йилдан буён олийгоҳни 420 талаба битирди.

Кўпроқ янгиликлар