Ўзбекистон фуқароси Жобир Абдуллаев одам савдосида айбланиб қидирувга берилгани боис Россия пойтахтида қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтариб юборилди.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан у 2008 йилдан буён қидириб келинмоқда. У қаллобликда ва одам савдосида гумон қилинмоқда.
Жумладан, Абдуллаев 2007 йили Ўзбекистонда 42 кишини ёллаб, улардан 3.2 млн сўм олган, сўнг Россияга олиб келиб, Махачқалъа шаҳрида сотиб юборган.
Бундан ташқари, 2008 йили Абдуллаев Москва шаҳрида яна 2 ўзбекистонликни алдаб, уларни 2009 йилга қадар бепул новвойхонада ишлатган.
2014 йил ноябрида давлатлараро қидирувга берилган Жобир Абдуллаев Моквада қўлга олинди. У шаҳар прокуратураси томонидан экстрадицион текширувдан ўтказилди, шундан сўнг уни иши Бош прокуратурага оширилди. Бош прокуратура, ўз навбатида, Абдуллаевни юртига қайтаришга қарор қилди.