Чили Премьер Двизиони вакили “Кобрелоа” жамоаси футболчиси иккинчи даврадан “аждарлар” таркибида тўп суриши мумкин.

voha.uz сайтида хабар қилинишича, чилилик футболчи билан дастлабки музокаралар бошлаб юборилган.

“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жамоа таркибини иккинчи даврада кучайтириб, бош соврин учун курашиш кераклигини бир неча бор таъкидлаганди.

“Кабрелоа” жамоасининг айнан қайси футболчиси Қаршига ташриф буюраётганлигини яқин орада маълум бўлиши айтилган.

Маълумот учун, Чилининг “Кобрелоа” жамоаси Алексис Санчесни катта футболга тарбиялаб берган жамоа ҳисобланади.