13 июль куни профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди.

Дунё теннисчилари рейтингини эса ҳамон катта фарқ билан сербиялик Новак Жокович бошқариб бормоқда. Уимблдон турнири финалида айнан Новакка имкониятни бой берган Рожер Федерер иккинчи ўринни банд этган.

Кучли ўнталикда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Фақат етакчи теннисчилар ўз рейтинг очколарини пасайтириб олишди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин “Уимблдон”даги омадсизликдан сўнг 10 поғонага пастлаб, 72-ўринга тушиб қолди. Икки ҳафта аввал Истомин Ноттингемдаги тарихий ғалабадан кейин 30 поғонага юқорилаб, 62-ўринга кўтарилганди.

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов эса 9 поғонага пастлаб, айни пайтда 141-ўриндан жой олган.

АТР РЕЙТИНГИ

1 (1) Новак Жокович (Сербия) 13845
2 (2) Рожер Федерер (Швейцария) 9665
3 (3) Энди Маррей (Буюк Британия) 7810
4 (4) Стэн Вавринка (Швейцария) 5790
5 (5) Кеи Нисикори (Япония) 5525
6 (6) Томаш Бердих (Чехия) 5140
7 (7) Давид Феррер (Испания) 4445
8 (8) Милош Раонич (Канада) 3810
9 (9) Марин Чилич (Хорватия) 3540
10 (10) Рафаэль Надаль (Испания) 3000
72 (62). ДЕНИС ИСТОМИН (ЎЗБЕКИСТОН) — 700
141 (132). ФАРРУХ ДЎСТОВ (ЎЗБЕКИСТОН) — 372
Изоҳ: Қавс ичида теннисчиларнинг ўтган ҳафтадаги ўрни берилган