Обама гиёҳванд моддалар бўйича жазоланган 46 нафар маҳбусни афв этди

Жаҳон 13 Июль 2015 1620

АҚШ президент Барак Обама гиёҳванд моддалар туфайли қамалган 46 нафар маҳбуснинг афв этилиши ҳақидаги фармонни имзолади.

Обама ўзининг видеомурожаатида мамлакат зўравонлик амалга оширмаган жиноятчиларнинг қамоқхоналарда сақланиши учун ҳар йили 80 млрд доллар сарфлашини маълум қилди.

Обаманинг айтишича, у афв этганлардан кўпчилиги гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ишлар бўйича бир неча йиллар ёки ўнлаб йилларга жазоланган. Улардан бир қисми 20 йиллик, 14 киши эса умрбод қамоқ жазоси олган. Обама бу жазолар улар амалга оширган жигоятларга мос келмаслигини қўшимча қилиб ўтди.

“Америка – иккинчи имкониятлар мамлакати”, деб айтди Обама ва афв этилганларга тузалишлари учун яна бир бор имконият берилганини таъкидлаб ўтди.

Бу ҳақда Оқ уй Обаманинг Филадельфиядаги нутқи олдидан маълум қилди. Обама бу нутқида жиноий судловни ислоҳ қилишдаги ўз фикрлари билан бўлишишни режалаштирган.

Кўпроқ янгиликлар