12 июль куни кечаси Россиянинг Омск шаҳрида ҳарбий ўқув маркази биноси қулаб тушди.

Маълум қилинишича, ҳозича вайрона бинолари остидан 2 кишининг жасади топилган. Жароҳатланган 11 киши шифохонага етказилган.

Тахминларга кўра, ҳалокатдан олдин бинода 37 киши бўлган.

Воқеа жойига Москвадан махсус комиссия текширув ўтказиш учун етиб келган.

Аввалига ҳалокатга бинонинг эскириб кетгани сабаб бўлгани ҳақида айтилганди. Охирги маълумотларга кўра, бино яқинда қурилганди ва қурилиш жараёнида эътиборсизликка йўл қўйилгани ҳалокат сабаби бўлиши мумкин.