Қозоғистон пойтахтидаги Турон шоҳкўчасида кетаётган Муз саройи қурилишида олтита ишчи 20 м баландликдан қулаб тушди. Бу ҳақда пойтахт шаҳар фавқулодда вазиятлар департаментига таянган ҳолда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Йиқилганларнинг уч нафари ҳалок бўлган, қолган учтаси оғир аҳволда.
Таъкидланишича, барча ишчилар чет эл фуқаролари бўлган. Текширилмаган маълумотларга қараганда, барча жабрланувчилар Косово фуқаролари бўлган.