Ўзбекистон касаба уюшмалари йилнинг энг ёш мутахассисларини тақдирлади

Ўзбекистон 13 Июль 2015 2474

Ўзбекистон давлат консерваторияси биносида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик танлови Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, “Камолот” ЁИҲ марказий кенгаши ва Ўзбекистон Фанлар Академиясидир.
Танловда турли муассасаларда ишловчи ёш ходимлар “Энг фаол ёш маданият ходими”, “Энг фаол ёш олим”, “Энг фаол ёш тадбиркор”, “Энг фаол ёш банк ходими”, “Энг фаол ёш шифокор” сингари номинацияларда беллашдилар. 1-2 босқичда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар республика босқичига йўл олди.
“Тошкент оқшоми” газетасининг ёзишича, тадбирда танловнинг шаҳар босқичи ғолиблари ва совриндорларига барча ҳамкор ташкилотлар иштирокида Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан эсдалик совғалари ҳамда дипломлар топширилди. Шунингдек, касаба уюшмалари фаолиятини матбуот ва ОАВда ёритишга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ матбуот ходимлари ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар