Ўзбекистон ТИВда Япония ТИВ раҳбари ўринбосари билан Япониянинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон 13 Июль 2015 896

2015 йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Япония ташқи ишлар вазирининг парламентдаги ўринбосари Кентаро Соноурани қабул қилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги сиёсий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари ҳамда баъзи минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.

Учрашувда “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти шаклидаги ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат чоғида ўзаро ҳамкорликни, биринчи навбатда савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди. Шунингдек, инвестиция ва кредит келишувлари ҳамда техник ёрдам лойиҳаларини ўз ичига олган йирик пакет имзоланган Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик бўйича комитетларининг 2015 йил 27 январь куни Токио шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилиши якунлари юқори баҳоланди.

Турли даражаги бўлажак икки томонлама учрашувларнинг амалий масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Музокараларда Япония элчиси Фумиҳико Като иштирок этди.

Кўпроқ янгиликлар