7 июль куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз қарори билан Ўзбекистон Республикаси ва Бельгия Қироллиги ўртасида 1996 йил 14 ноябрида имзоланган икки марта солиққа тортиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашни бартараф қилиш тўғрисидаги конвенцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги баённомани тасдиқлади.

Ушбу баённома шу йилнинг 18 февраль куни Брюсселда имзоланган эди.
Конвенцияга киритилган ўзгартишлар халқаро стандартларга мос келиши ва ҳамда солиқ фаолияти шаффофлигини таъминлаш, бу борада ахборот алмашишни яхшилашга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.