Қозоғистон собиқ бош вазирининг иши судга оширилди

Жаҳон 13 Июль 2015 3698

Қозоғистон собиқ бош вазири, коррупцияда айбланаётган Серик Аҳметовнинг иши судга оширилди. Бу ҳақда Қарағанда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Аҳметов вилоят ва шаҳарнинг бир қанча собиқ амалдорлари билан бирга мансабни суиистеъмол қилганликда, бюджет маблағларини ўзлаштирганликда ва тижорат фаолиятида ноқонуний иштирок этганликда айбланмоқда. Аҳметов бу схемаларга бошчилик қилганликда гумон қилинмоқда.
Аҳметовнинг охирги лавозими Қозоғистон мудофаа вазири бўлиб, у бу мансабга 2014 йилнинг апрелида тайинланган. Унга қадар Аҳметов 2012 йил сентябридан бошлаб бош вазир курсисида ўтирган.

Кўпроқ янгиликлар