Романовлар оиласи Россияда расмий мақом олмоқчи

Жаҳон 13 Июль 2015 4678

Романовлар сулоласи вакиллари Россия ҳукуматига мурожаат қилиб, Императорлик уйига расмий мақом беришни сўрайди. Бундан ташқари, улар Москва ҳокимиятидан Уй раҳбари, буюк княгиня Мария Владимировна учун қароргоҳ ажратишни сўрайди. Бу ҳақда сулоласи девонхонаси раҳбари Александр Закатовга таянган ҳолда “Москва 24” ресурси хабар қилди.
Закатовнинг сўзларига қараганда, Императорлик уйининг расмий тан олиниши уни сохта намояндалардан асрашга ёрдам беради: “Аллақандай унвонлар ёрдамида Романовлар рамзларидан фойдаланувчи сохта намояндалар бор. Романовларнинг тарихий мероси ва муаллифлик ҳуқуқи давлат томонидан ҳимояланиши мумкин”.
Оила раҳбари йилига бир неча маротаба Москвада бўлади, шу боис унга расмий қароргоҳ керак бўлади. Шу билан бирга, матбуот котиби гап сулола бойликларини қайтариш ҳақида кетмаётганлигини таъкидлаб ўтди: “Гап фақат янги уй қурилиши, сотиб олиниши ёки оғир аҳволдаги бирор бинони қайта тиклаш ҳақида кетмоқда. Романовлар оиласининг даромадлари катта эмас, шу боис ишлар хорижий инвесторлар кўмагида амалга оширилиши мумкин”.
Президент маъмурияти ушбу мурожаатни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар