Россиянинг Омск вилоятида казарманинг қулаши натижасида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Ўз навбатида, соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 кишининг қурбон бўлганлиги ҳақида маълумот берди. Вазирлик матбуот котиби Светлана Оспенникованинг хабар қилишича, улардан 9 нафари воқеа жойида вафот этган, ўнинчисининг жони шифохонада узилган.

Яна 22 киши шифохонага ётқизилган, улардан 12 нафарининг аҳволи оғир деб топилган. Вайроналар остида яна 11 киши қолиб кетгани айтилмоқда.

Бироз олдинроқ, 12 июль куни Омскдаги казарма қулаши натижасида 37 киши вайрона остида қолгани ҳақида хабар берилганди.