"Валенсия" жамоасида ёрқин футболчилик фаолиятини кўрсатган испаниялик собиқ футболчи Рубен Бараха "Эльче" жамоасининг янги бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида маълум қилинди.

Хабар қилинишича, жамоада унга Хосе Рамон Родригес ҳамда Мануэль Пабло Рисото ёрдамчилик қилишади.

Қайд этиш жоизки, Рубен Бараха илк марта бош мураббий сифатида ишлаш арафасида турибди.

Эслатиб ўтамиз, "Эльче" жамоаси ўтган мавсум якунида Ла-Лигада қолиш ҳуқуқини берувчи 14-ўринни қўлга киритган, аммо жамоа ўз қарзлари туфайли қуйи лигага тушириб юборилганди. "Эльче" бу борада юқори судга апелляция билан мурожаат қилган.