Россиянинг Жанубий-Сахалинск шаҳрида 21 ёшли қизнинг номусига тажоввуз қилган икки нафар 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Сахалин вилояти тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жиноят 7 июлдан 8 июлга ўтар кечаси содир этилган. Жиноятга жами 7 киши алоқадор бўлган, бироқ улардан 5 нафари бевосита зўравонлик ҳаракатларини амалга оширган.

Тергов маълумотларига кўра, жабрланувчи ўз дугонаси билан гумонланаётганлардан бирининг уйига меҳмонга келган. У ерда яна 5 нафар ўзбекистонлик бўлган. Спиртли ичимлик истеъмол қилгандан кейин йигитлар маст ҳолатда қизнинг ҳаётига таҳдид қилиб, унинг номусига тажоввуз қилишган.

Айни пайтда жиноятнинг бошқа иштирокчиларининг шахси аниқлаштирилмоқда. Тергов жараёни давом этмоқда.