Самарқандлик аёл келини ичадиган дорини Россияга олиб ўтишга ҳаракат қилгани учун қамалиб кетишига оз қолди

Жамият 13 Июль 2015 2944

Самарқандлик Сония Бикмаева Россиянинг Псков шаҳрида яшаб ва ишлаб келаётган ўғлининг олдида бир муддат бўлиб, касал бўлиб, тўшакка михланиб қолган келинига қараб турди. Доктор беморга “Феназепам” дорисини тайинлади. Бикмаева 50та таблетка бўлган бир қути дори сотиб олиб, уни келинига ичирди. Қутида 37та таблетка қолганида у Ўзбекистонга қайтиб кетди ва дориларни яшириб, ўзи билан бирга олиб кетди.
“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, орадан анча вақт ўтиб, Россияга қайтиш чоғида аёл ушбу дорини яна олиб кетишга ҳаракат қилди. Лекин текширув жараёнида унинг ёнидан топилган “Феназепам” дори воситаси муомалада бўлиши назорат остида бўлган дорилар қаторига киритилган эди. Шу боис Бикмаева қўлга олиниб, судга топширилди.
Суд Бикмаевага 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Аммо унинг пушаймонлигини, дорининг хавфли томонларидан бехабар эканлиги ҳамда ушбу дорини ноқонуний тарқатишга ҳаракат қилмагани эътиборга олиниб, жазо 2 йил синов муддати билан алмаштирилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7756 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8611 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51040 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3077 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3667 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 932 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар