Сардор Юсупов «Барселона» кўригидан ўтиш учун Каталонияга жўнаб кетди!

Спорт 13 Июль 2015 9982

Хабарингиз бор, шу йилнинг 26 июнь куни UFF.uz сайтида «Барселона»га таклиф қилинган ўзбек ўғлони! - номи остида мақола чоп этилди.

Ушбу мақола орқали келажагини Испания юртида ва Ла лигада кўришни истаётган 18 ёшли ҳамюртимиз Сардор Юсупов ҳақида ҳикоя қилинганди.

Мақолада мазкур футболчининг тақдирига бефарқ бўлмаган тадбиркорлар ва ишбилармонларимизни ҳамкорликка чорлагандик. Бугунга келиб эса, қаҳрамонимиз Каталонияга учиб кетди. У ерда "Барселона" кўригидан ўтади.

Ҳозир Сардор Барселона шаҳрида якка-тартибдаги машғулотларга киришган. "Барселона" клубига президентлик сайлови якунига етгач, ҳаммасига ойдинлик киритилади. Бундан ташқари унинг хизматларига "Эспаньол" ва "Сан-Андрео" клублари ҳам қизиқиш билдирган.

Лекин, мазкур вақт ичида футболчимизнинг отаси кутганидек ҳамкорлик масаласига у қадар ечим топилмади. Шу боис, бугун Сардор Юсуповга ёрдамини аямайдиган ишқибозларимиз ҳукмига "Ўзбсаноатқурилиш" банкида мамлакатимиз қонунчилигида белгиланган тартиб-қоидага асосан очилган ҳомийлик ҳисоб-рақамини ҳавола этмоқчимиз.

Зеро, унга тушган оз миқдордаги пул-маблағи ҳам Ўзбекистон келажаги сифатида қаралаётган мазкур футболчимизнинг сарф-харажатларига ишлатилади.

Демак,

Ҳисоб рақами: 20206000800000399222
МФО: 00399 Мирзо Улуғбек филиали
ФИО: Сардор Икромович Юсупов
"Ўзбсаноатқурилиш" банкининг вилоятлардаги филиаллар орқали ўтказилади.

Ҳориж валютаси бўйича эса Western Union тизими орқали Sardor Yusupov номига - Испанияга юборилади. Жўнатган одамнинг номи ва махсус коди ring-ziss79@mail.ru почтасига - Икром акага жўнатилади.

Азиз юртдошлар!

Айни пайтда тақдири ҳал бўлиши ва "Барселона"да ўйнаб кетиши мумкин бўлган Сардор Юсуповнинг тақдирига бефарқ бўлмайсиз, деган умиддамиз.

Манба: uff.uz   

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар