Жорий мавсумда 11-бўлган шиддатли “Нанка” тайфуни Япониянинг жанубий қирғоқларига яқинлашмоқда. У пўртана ва кучли ёғингарчиликни келтириб чиқариши айтилмоқда.
Япония бош метереологик агентлиги маълумотларига қараганда, тайфун марказидаги босим 950 гектопаскални, шамол тезлиги 40 м/секундни ташкил қилади. Айни пайтда тайфун шимол томонга 20 км/соат билан яқинлашмоқда.
Башоратларга кўра, тайфун Сикоку ва Кюсю оролларига таҳдид солмоқда. Ороллар чоршанба куниёқ бўрон ва ёғингарчилик ичида қолиб кетиши мумкин.