13 июль куни Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби футболчисига айланди. Бу ҳақида клуб веб сайти расман маълум қилди.

Келишув уч йилга тузилган бўлиб, трансфер қиймати 14.4 миллион фунт стерлингни ташкил қилди. Футболчининг ўзига йилига 10 млн евро маош тайинлаган.

"Манчестер Юнайтед" менинг "Бавария"ни тарк этишимга сабаб бўла оладиган ягона жамоа эди. Мен бу ерда яна Луи ван Гал билан бирга ишлашдан хурсандман", дейди Швайнштайгер.