Туркманистон “Газпром”га билдирган эътирозларини бироз юмшатди

Жаҳон 13 Июль 2015 2469

Туркманистон Россиянинг “Газпром” компаниясининг тўловларни амалга ошира олмаётгани борасидаги аввалги эътирозларини ўзгартириб, бу ҳолатга “шартнома мажбуриятларини назарга илмаслик” дея таъриф берди. Эътироз матни Туркманистон нефть-газ саноати ҳукумат сайтида чоп этилди.

8 июлда Туркманистон “Газпром” томонидан туркман гази учун ҳақ 2015 йилдан бери тўланмаётганини таъкидлаб, уни тўловларни амалга оширмаётганликда айблаган эди.

“Газпром экспорт” МЧЖ ҳеч қандай сабаблар келтирмай, етказиб берилган туркман гази учун деярли ҳақ тўламаяпти”, дейилган эди уч кун аввал чоп этилган хабарда.

Туркманистонда ҳақни тўлашдаги муаммолар Россиядаги молиявий вазият билан боғланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар