Украинанинг “Ўнг сектор” (“Правый сектор”) ташкилоти мамлакат ҳукуматига расман шартлар қўйди. Бу ҳақда “Подробности” портали хабар бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, “Ўнг сектор” жангчилари Украина ҳукуматидан қуйидагиларни: Ички ишлар вазири Арсен Аваковнинг истеъфога чиқарилиши, ИИВнинг Карпаторти раҳбариятини жавобгарликка тортиш, криминал авторитет Ланьо ва унинг шерикларини жиноий жавобгарликка тортиш, жангчиларнинг айтишича, Ланьо томонидан молиялаштириладиган ва назорат қилинадиган Виктор Медведчукка (“Украинский выбор” партияси етакчиси) қарши жиноий иш очилиши ҳамда “барча сиёсий маҳбуслар”нинг озод этишни талаб қилишмоқда

Аввалроқ ҳам Киевда президент маъмурияти биноси ёнида норозилик намойишини ўтказган “Ўнг сектор” вакиллари ҳукуматга шартлар қўйган эди.