"Манчестер Юнайтед" жамоасининг захира дарвозабони Виктор Вальдеснинг агенти Хинес Карвахаль ўз мижозининг "Антальяспор" билан музокара ўтказгани ҳақидаги маълумотни инкор этди.

"Туркиядан Вальдесни трансфер қилиш борасида кўп кишилар алоқага чиқишди. Лекин, "Антальяспор" президенти билан гаплашмадик. Мен уни яхши танимайман ва у билан музокараларга киришмоқчи ҳам эмасман.

Виктор ҳам Англияда қолишни истайди. Унда "МЮ" билан яна 1 йиллик шартнома мавжуд. Биз бу жамоани тарк этишимизга сабаб кўрмаяпмиз. "МЮ" дунёнинг энг кучли жамоалари учлигига киради.

Виктор ҳозирда яхши спорт формасига эга ва у янги мавсумда асосий таркибда майдонга тушиб, жамоага ёрдам беришни истайди", дейди Вальдеснинг агенти.