Висконсин губернатори Скотт Уокер АҚШ президентлиги учун сайловларда қатнашади

Жаҳон 13 Июль 2015 1158
Висконсин штати губернатори Скотт Уокер ҳам 2016 йилнинг 8 ноябрь кунида ўтказиладиган АҚШ президентлиги учун сайловга ўз номзодини қўйишини эълон қилди.
 
Рейтер нашрида ёзилишича, 11 июль куни республикачи Уокер ўз твиттерида бу ҳақида твит ёзган, лекин кўп ўтмасдан бу твит ўчирилганди.
 
Республикачилар партиясидан шу вақтгача 14 нафар вакил президентлик учун курашиш истагини билдирганди. Булар сенаторлар Тед Круз, Рэнд Пол, Марко Рубио, Арканзаснинг собиқ губернатори Майк Хакаби, нейрожарроҳ Бен Карсон, Пенсильваниядан собиқ сенатор Рик Санторум, Hewlett-Packard компаниясининг собиқ раҳбари Карли Фиорина, Флориданинг собиқ губернатори Жеб Буш, миллиардер Дональд Трамп ҳисобланади. Шунингдек, Нью-Йоркнинг собиқ губернатори, республикачи Жорж Патаки яқин қариндоши оғир хасталикка чалингани учун ўз номзодини қайтариб олган.
Республикачилар ўз сайловолди съездини 2016 йилнинг 18-21 июль кунларида Кливлендда ўтказишни режалаштиришган.
 

Демократлардан эса бунгача собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Род-Айленднинг собиқ губернатори Линкольн Чэффи, Мэриленд штатининг собиқ губернатори Мартин О`Мелли ҳамда Вермонт штатидан бўлган мустақил сенатор, демократик қарашларга эга бўлган партиясиз Бернард Сандерс ўз номзодлари ҳақида эълон қилишганди. Демократларнинг сайловолди съезди 2016 йилнинг 25-28 июль кунларида, Филадельфияда ўтказилади.
Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7531 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39659 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 62861 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39670 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142070 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39431 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар