Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июлидаги қарорига мувофиқ Корхона ва ташкилотлар Ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзгартишларда кўзда тутилганидек, регистр базасидаги корхонанинг тегишлилига маълумотларига ўзгаришлар муассислар тақдим этган ахборот асосида киритилади.
Юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш идоралари томонидан статистика органларига ахборот бериш тартиби ва муддатлари ўзгаришларга учради. Бу ҳақдаги маълумот бир куни ичида, давлат ташкилотлари ва ННТда икки кунда тақдим этилиши керак.

Маълумотлар фақат интернет орқали электрон шаклда тақдим этилади. Илгари маълумотлар қоғозда тақдим этилишга ҳам рухсат берилган эди.
Шунингдек, очиқ ахборот рўйхати кенгайтирилган. Идентификацион, таснифий кўрсаткичлар ва манзиллардан ташқари, юридик шахсларнинг телефон рақамларини ҳамда муассислари ҳақидаги маълумотларни олса бўлади. Бошқа маълумотлар ҳозиргача ёпиқ ҳолда сақланиб келмоқда.