Таниқли ўзбекистонлик рижиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг фикрича, Ўзбекистоннинг ривожланишини тўхтатаётган омил бу коррупциядир.

“Афсуски, бу гапни сиз ҳеч қачон газетангизда чиқармайсиз, – деди у “Адолат кўзгуси” газетасига берган интервьюсида, – лекин менинг шахсий фикрим бор, бу фикр ўта баҳсли, лекин самимий, 31 млн аҳолидан балким битта одамнинг шахсий фикридир бу: коррупцияни йўқ қилиш керак”.
“Бизнинг ривожланишимизни тўхтатаётган омил коррупция – қавми-қариндошчилик, порахўрлик, пулга ўқишга киритиш, – сўзида давом этди санъат арбоби. – Сизга очиқ-ойдин айтдим, ривожланишни, тараққиётни тўхтатаётган нарса шу. Мен буни ўзим ўйлаб топмадим. Масалан, Хитойда энг катта муаммо – коррупция. Шунинг учун у ерда айбдорлар ўлим жазосига ҳукм қилинади”.