Ўтган мавсум якунларига кўра Россия чемпионатини учинчи ўринда якунлаган “Краснодар” клубига расман бронза медаллар топширилди. Маросим давомида жамоанинг янги мавсум учун мўлжалланган либослари ҳам тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ўзбекистонлик Одил Аҳмедов жамоадошлари сўнгги турларда иккинчи ўриндан мосуво бўлиб, бронза медаллари билан чекланган эди. “Краснодар” каби бир хил очко тўплаган ЦСКА жамоаси якунда кумуш медал ва Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлганди.