“Монако” Ал-Шааравийнинг трансферини тасдиқлади

Спорт 14 Июль 2015 753

“Милан” ҳужумчиси Стефан Ал-Шааравий ўз фаолиятини “Монако”да давом эттирадиган бўлди.

Монегасклар Италия терма жамоасининг 22 ёшли ҳужумчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олинганини тасдиқлашди.

“Милан”, ўз навбатида, “Монако” ўйинчини кейинги ёзда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмай, балки сотиб олиш мажбуриятини олганини аниқлаштириб ўтди.

Ал-Шааравий янги клубида 22 рақами остида тўп суради.

Аввалроқ “Монако” Ал-Шааравийнинг бир йиллик ижарасига 3 млн евро тўлаши, мавсум якунлангач, футболчининг нечта ўйин ўтказганидан қатъий назар 13 млн еврога сотиб олиши кераклиги маълум қилинган эди.

Ал-Шааравий “Милан”да тўрт мавсум давомида тўп сурган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар