“Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси акциядорлик жамиятига айлантирилди. Бу ҳақда компания хабарномасида айтилмоқда.

Енгил саноат товарлари ишлаб чиқарувчи жамиятнинг олдига қўйилган асосий вазифалар сирасига ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, текстиль, трикотаж, тикувчилик ва чинни маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиш динамикасини ўрганиб бориш, ички истеъмол бозорини юқори сифатли маҳаллий маҳсулот билан тўлдириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, уларни жаҳон бозорларига олиб чиқиш, соҳада ягона техник ва инвестицион сиёсат юритиш, тегишли корхоналар ривожланишига кўмаклашиш ва ишлаб чиқаришни локализация қилиш, соҳага замонавий технологияларни жорий қилишга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда бошқалар киради.

Айни пайтда жамият структурасига 78та тўқув, 112 трикотаж корхоналари ҳамда 32та ипак маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона киради.