Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқига берган қарзини кечиб юборди

Спорт 14 Июль 2015 5208

Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов Россия футбол федерациясига берган қарзини кечиб юборишини ва Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло билан шартноманинг бекор қилиниши жараёнига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.

“Мен Капелло билан шартноманинг бекор қилиниши ҳақидаги қарордан бехабарман. Мен фақатгина мураббий маошини ололмаётгани учун ёрдам беришга қарор қилганман. Ҳеч ким буни мендан сўрамаган, гап РФИда эмас. Мен ўз ишимни қилдим, қолганини буни қилиши керак бўлган одамлар ҳал қилади. Мен ўшанда қарз берган одамларим ҳозирда ўз лавозимларидан кетганлар, шунинг учун мен ҳеч кимдан қарзнинг қайтарилишини сўрамайман. Бу менинг РФИга ўз ишларини тўғрилаб олиши ва жаҳон чемпионатига муносиб равишда тайёргарликни таъминлашдаги ёрдамим бўлади”, деб таъкидламоқда Усмонов.

14 июлда Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло истеъфога чиқарилди. Италиялик мутахассисга тўланадиган тавон пули 930 млн рублни ташкил этди.
Шу билан бирга, ўтган ҳафтада италиялик мутахассиснинг маоши бўйича барча қарзлар ва ҳаттоки йилнинг охиригача бўлган маоши ҳам тўлиқ тўлаб берилди.

Усмонов РФИга италиялик мутахассис олдидаги қарзини тўлаши учун февраль ойида 400 млн рубль, июнь ойида эса 300 млн рубль қарз берган эди. РФИ раҳбари лавозимини вақтинчалик бажараётган Никита Симонян Усмонов бу берилган маблағларни кечиб юборишига умид билдиришини айтган эди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар