АҚШ ва Украина “очиқ осмон тўғрисида” шартнома имзолади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Томонлар келишувга эришгач, ҳужжат 13 июль куни АҚШ давлат котиби ўринбосари Кэтрин Новелли ва Украина инфраструктура вазири Андрей Пивоварский томонидан имзоланди.
Ушбу келишув туризм ва савдони яхшилаш, иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринларининг яратилишига хизмат қилади.