"Барселона" жамоасининг янги футболчиси Арда Турон дунёда "Барселона"га тенг кела оладига жамоа йўқлигини айтди.

"Мен ҳозир шундай жамоадаманки, бу ердан ҳеч қачон кетмасам дейман. Ахир биламанки, "Барселона" дунёдаги энг кучли жамоа.
Бу жамоа Ер юзидаги энг яхши футболни намойиш этадиган жамоадир. У шуниси билан бошқа жамоалардан фарқ қилади. Рақиблар бизга қарши яхшироқ тайёрланишсин", дейди "Атлетико"нинг собиқ футболчиси.