Арсен Венгер "Арсенал" ёзги трансферлар вақтида бошқа футболчи сотиб олмаслигига ишора қилди

Спорт 14 Июль 2015 1757

"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер ўз бошқарувидаги жамоанинг ёзги трансферлар вақтидаги ҳаракатларига изоҳ бериб ўтди.

"Мен эшикни бутунлай ёпиб олмоқчи эмасман. Агар жамоамизни кучайтира оладиган футболчи учраб қолса, уни харид қилишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Лекин бизда барча чизиқлар кучайтириб бўлинган.
Менимча, ҳаммани бир ўзи енгадиган футболчи йўқ. Ҳаммани енгишга жамоавий ўйинни кучайтириш орқали эришиш мумкин, бизда эса жамоавий ўйин юқори даражада шаклланган. Биз ўз ўйинимиз сифатини ошириш орқали кучая оламиз.
Афсонавий футболчини излашга вақт сарфлагандан кўра, жамоанинг ўйинини яхшилашда давом этиш керак. Мавсумолди тайёргарлик вақтида захирадаги футболчилар ўзларини кўрсатишлари учун энг яхши вақт. Уларни асосий таркибга киритиб боришим мумкин.
Менинг бу фикрларим ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар ўзгармаслигининг эҳтимоли юқорироқ", дейди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" ҳозирча биргина футболчини, "Челси"дан 11 млн евро эвазига Питер Чехни трансфер қилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар