"Арсенал” жамоаси ҳужумчиси Яҳё Саного фаолиятини “Аякс” клубида давом эттирадиган бўлди.

Хабар қилинишича, голландияликлар клуби 22 ёшли бу франциялик футболчини сотиб олиш мажбуриятисиз бир мавсумга ижарага олади.

Келишувнинг қолган шартлари эса сир тутилмоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Саного "Арсенал" билан АПЛ ўйинларида 10 марта майдонга тушган ва биронта ҳам гол ура олмаган.