Германиялик сайёҳ Мартин Лозано ўзининг GoPro камерасини балиқчи қушларни кузатиш мақсадида юқорига жойлаштирди. Бироқ қизиққон қуш Мартин ўйлагандан яқинроқ жойда эди ва камерани кўриб, уни ўзи билан парвоз қилишга олиб кетди.

Атрофдаги сайёҳларнинг шовқини қушнинг парвозини узоқ давом этишига хизмат қилди ва у Испаниянинг шимоли-ғарбида жойлашган Ильяс Сиэс оролининг юқоридан гўзал кўринишини суратга олди.

Мартиннинг бахтига, қуш бироз парвоздан сўнг камерани улоқтирди ва суратга олиш жараёнини ажойиб селфи билан якунлади.