Европа Иттифоқи жараён МАГАТЭ томонидан верификация қилинганидан сўнг Эронга қарши иқтисодий ва молиявий чекловларни бекор қилади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“ЕИ Эронга нисбатан чекловларни назарда тутувчи барча ҳаракатларни, шу жумладан, Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ барча иқтисодий ва молиявий санкцияларни тўхтатади. Шу билан бир пайтда Эрон ядровий дастур бўйича эришилган келишувларни амалга оширишга киришади, жараён МАГАТЭ томонидан верификация қилинади”, – дейилади келишув лойиҳаси матнида.
Илгарироқ Эрон ҳамда воситачилар олтилиги ядровий дастур бўйича келишувга эришгани хабар қилинган эди. Эрон вакиллари келишув амалга ошганини тасдиқлади. Таъкидланишича, якуний учрашув бугун бўлиб ўтади. Учрашув якунларига кўра матбуот анжумани уюштирилади.