Эроннинг ядровий дастур бўйича воситачилар олтилиги билан келишуви БМТ хавфсизлик кенгаши резолюцияси қабул қилинганидан 90 кун ўтиб кучга киради. Бу ҳақда манбага таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Келишув ижросини назорат қилиш учун махсус комиссия тузилиб, у Эрон, олтилик ва ЕИ вакилларидан иборат бўлади.
Илгарироқ Эрон ҳамда воситачилар олтилиги ядровий дастур бўйича келишувга эришгани хабар қилинган эди. Эрон вакиллари келишув амалга ошганини тасдиқлади.
Таъкидланишича, якуний учрашув бугун бўлиб ўтади. Учрашув якунларига кўра матбуот анжумани уюштирилади.