Эрон ядровий дастур бўйича келишув туфайли 100 млрд доллар олади

Жаҳон 14 Июль 2015 3321

Эрон ҳукумати 14 июль куни Вена шаҳрида "олтилик" давлатлари билан музокаралар натижасида ядровий дастур бўйича амалга оширилган келишувдан кейин, ўзининг жаҳон банкларида музлатиб қўйилган 100 млрд доллардан ортиқ маблағларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда АҚШ давлати маъмуриятига асосланган ҳолда Рейтер нашри хабар берган.

Хабарда маълум қилинишича, бу бўйича жараённи МАГАТЭ ўз назоратига олади. Агар Эрон келишув шартларини бузгани аниқланса, 65 кун ичида БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан санкциялар қайта жорий қилиниши мумкин.

Қайд этиш жоизки, Венадаги келишувдан кейин Европа Иттифоқи Эронга нисбатан молиявий ва иқтисодий санкцияларни бекор қилганди. Ўз навбатида "олтилик" давлатлари ва Эрон ўртасида молиявий ҳамда иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик қилинишига ҳам келишиб олинган.

Кўпроқ янгиликлар